
ЎзМТРКнинг 2014 йил учун «МТРК соврини» анъанавий кўрик-танлови «Энг яхши теледастур», «Энг яхши радиодастур», «Энг яхши информацион дастур», «Йил дастурида ёритилган энг яхши теле-, радиомаҳсулот», «Энг яхши миллий сериал сценарийси», «Энг яхши теле-радиоролик», «Энг фаол ҳудудий мухбир», «Энг фаол ёш теле ва радио бошловчи» номинациялари бўйича ўтказилади.
Daryo.Uz’нинг ёзишича, «МТРК соврини» учун анъанавий кўрик-танловига тақдим этилган ижодий ишлар 2013 йил 1 апрелдан 2014 йил 1 апрелгача бўлган муддатда тайёрланиб мунтазам эфирга узатилган, «Йил дастурида ёритилган энг яхши теле-, радиомаҳсулот» номинацияси бўйича «Обод турмуш йили»га бағишланган энг яхши ижодий ишлар тақдим этилади.
Кўрик-танловнинг саралаш босқичи 20 майгача мустақил телерадиоканаллар ва ҳудудий телерадиокомпаниялар, шунингдек, телевидение, радио соҳасида фаолият кўрсатаётган ташкилотларда ўтказилади. Танловнинг якуний босқичи июн ойининг иккинчи ўн кунлигида бўлиб ўтади.
Ғолиб ва рағбатлантирувчи ўрин соҳибларини тақдирлаш маросими 27-июн — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида тантанали равишда ўтказилади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий