Bo'lim

04.04.2014

«Ҳаво йўллари»нинг Киев рейслари Қримга парвозлар сабаб бекор қилингани маълум бўлди

Украина «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Қримга парвозларни давом эттиргани муносабати билан, Киевга рейсларни амалга оширишга рухсат бермаган, дея хабар бермоқдаУкраинанинг УНИАН ахборот агентлиги.
Аввалроқ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» 1 апрель кунига мўлжалланган «Тошкент – Киев –Тошкент» рейси Украина томонидан рухсат берилмагани учун амалга оширилмагани ҳақидахабар берилган эди. Кейинроқ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Қрим пойтахти Симферополга мўлжалланган 3 апрелги рейсни ҳам бекор қилди.

NewsRu.UA’нинг Украина Давлат авиация хизматига асосланибхабар беришича, Украина авиацияси раҳбарияти «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Украина ва Ўзбекистон ўртасида ёзги мавсум учун мунтазам авиақатновларни амалга ошириш бўйича рухсатнома бериш борасидаги сўровини тегишли тартибда ижобий кўриб чиққан.
Маълум бўлишича, Украина томони ёзги мавсум учун муддати чекланган – икки ойлик рухсатнома беришга қарор қилган. Бунга сабаб сифатида икки мамлакат авиакомпаниялари Украина ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида ҳаво транспорти соҳасидаги ҳамкорлик бўйича шартноманинг 3-моддасида назарда тутилган масалар бўйича бир қатор техник ва тижорий келишмовчилик юзага келган.
«Шу сабабли, баҳсли масалаларни ҳал қилиш учун Ўзбекистон томонига яқин вақт ичида ҳар иккала мамлакат авиация раҳбариятлари даражасида музокаралар ўтказиш таклиф қилинди. Бироқ, Ўзбекистон авиакомпаниясига берилган вақтинчалик рухсатномага қарамай, афсуски, Ўзбекистон томони Украинага мўлжалланган рейсни бекор қилиш мустақил қарор қабул қилди», -дейилади Украина томони хабарида.
Аввалроқ, Евроконтроль (Европа аэронавгация хавфсизлиги ташкилоти) қитъанинг барча авиакомпанияларига Қримга, хусусан, Симферополь ва Севастополь шаҳарларига рейсларни амалга оширишни тўхтатиш ҳақида кўрсатма берганди. Бундан ташқари, «Украина халқаро ҳаво йўллари» ва Turkish Airlines компанияси ҳам Қримга парвозларни бекор қилганди.
Қрим мустақиллигини тан олмаган Украина яриморол ҳаво кенгликларини барча турдаги самолётлар учун ёпиқ деб эълон қилганди. Украина давлат авиацияси хизмати раҳбари Денис Антонюк 28 март куни, тақиққа қарамай, бир неча Россия авиакомпаниялари ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Симферополга рейсларни амалга ошираётганини маълум қилганди.

Manba: kun.uz

Комментариев нет:

Отправить комментарий