Bo'lim

02.04.2014

Тошкент метроси вагонларига кузатув камераларини ўрнатиш бошланди

Тошкент метрополитени вагонларига кузатув камераларини ўрнатиш бошланди. Бу борадаги ишлар 2014 йил мартида бошланган.
Хусусан, 2 апрель куни метрополитеннинг «Юнусобод» йўналишида ҳаракатланаётган 8956, 8323, 8324 ва 8957 сонли вагонлардан ташкил топган ҳаракатланувчи таркиб кузатув камералари билан таъминланган эди.
Ҳар бир вагонга ўрнатилган камида учтадан камера бутун вагон ичи ва ундаги йўловчилар ҳулқини кузатиш имконини беради.
Тошкент метрополитени раҳбарияти вагонлар ичига кузатув камераларини ўрнатишни режалаштираётганини 2012 йил июнидамаълум қилганди. Бу метрополитенда хавфсизликни таъминлаш доирасидаги чоралардан биридир. Босқичма-босқич метронинг барча вагонлари кузатув видеокамералари билан таъминланади.
Қайд этиш жоиз, 2012 йилда Тошкент метрополитенининг барча бекатлари кузатув камералари билан тўлиқ таъминланган эди. Маълумот учун, хавфсизликни таъминлаш мақсадида вагон ичига кузатув камераларини ўрнатиш бўйича Тошкент Нью-Йоркдан тортиб Москвага бўлган жаҳон метрополитенлари тажрибасидан ўрнак олди.

Manba; kun.uz

Комментариев нет:

Отправить комментарий