Bo'lim

04.04.2014

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги биносида мобил телефонлардан фойдаланиш тақиқланади


Туркия Ташқи ишлар вазирлигида мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқлашмоқчи, дея
 хабар бермоқдаHurriyet Daily News.
Мамлакат ташқи сиёсат идораси шу йўл билан ўзини ахборотларнинг сизиб чиқиб кетишидан ҳимоя қилмоқчи.

Аввалроқ, Ташқи ишлар вазирлигида Сурияга қўшин киритиш масаласи бўйича ўтказилган махфий мажлис ёзувлари YouTube’дапайдо бўлганди.
Хабар беришларича, дипломатларга ва ТИВнинг бошқа ходимларига вазирлик ҳудудига ўз мобил телефонларини олиб келиш тақиқланади.
Нашрнинг қайд этишича, вазирликдаги учрашувлар ҳам уяли алоқа воситаларисиз ўтказилади.
Бу Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ва унга тегишли бинолардаги хавфсизликни кучайтириш чораларинининг бир қисмидир.
Туркия ташқи ишлар вазири ўринбосари Нажи Кўру Hurriyet Daily News’га шундай режалар борлигини тасдиқлаган, бироқ тафсилотларни маълум қилмаган.

Manba: kun.uz

Комментариев нет:

Отправить комментарий