Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти олимлари сув кўтариш насос станцияларида юзага келадиган хавфли босимни бартараф этувчи гидравлик зарба сўндиргич технологиясини ихтиро қилишди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” газетаси хабар тарқатди.
Хабарда келтирилишича, насос станцияларида электр энергияси таъминоти ёки технологик жараённинг тўсатдан тўхтаб қолиши босим қувуридаги сувнинг қайтиши ва оқибатда гидравлик зарба пайдо бўлишига олиб келади
. Натижада қувурда гидродинамик босим кескин ортади ва бу 47 фоиз ҳолатда насос станцияларида авария ҳолатини юзага келтириши мумкин.
“Янги технологик ускунада босим остида қувурга ҳаво киритилиши натижасида тескари клапан ортида юзага келадиган гидравлик босим 60 фоизгача камаяди. Бу эса харажат йилига 20 фоиз қисқаради, деганидир”, — дейилади хабарда.
Лойиҳа муаллифи Бобораҳим Урушевнинг қайд этишича, Қашқадарё вилоятида катта босим остида ишлайдиган ўндан ортиқ насос станцияси бор. Бу иншоотларга гидравлик зарба кучини камайтирувчи технология ўрнатилиши иқтисодий жиҳатдан катта самара беради.
Ушбу ихтиро синовдан муваффақиятли ўтиб, амалиётга жорий қилиш учун тавсия этилди
Ушбу ихтиро синовдан муваффақиятли ўтиб, амалиётга жорий қилиш учун тавсия этилди
Manba: kun.uz
Комментариев нет:
Отправить комментарий