
Facebook ижтимоий тармоғидаги фаолияти учун мультимиллиардер Марк Цукурберг маош сифатида атига 1 доллар олди, деб ёзади Bloomberg. 2012 йилда у 503 205 доллар олган эди.
Бундан Цукерберг Apple асосчиси Стив Жобс ва Google муассислари Ларри Пейж ва Сергей Брин изидан боришга қарор қилгани кўриниб турибди. Юқорида номлари қайд этилган мультимиллиардерлар бой бўлгандан кейин 1 доллар миқдорида рамзий йиллик маош олишни бошлашган.
Аммо Марк Цукербергнинг бошқа даромад манбаи - Facebook акциялари бор, улар ёш миллиардерга 3,3 млрд. доллар даромад олиб келди. Айни дамда унинг бойлиги 26,7 млрд. долларни ташкил қилади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий