Bo'lim

08.04.2014

Австралия кемаси йўқолган «Боинг» қора қутисига тегишли бўлиши мумкин бўлган сигналларни ушлади

Малайзия ҳарбий кемаси ва АҚШ ҳарбий вертолёти йўқолган «Боинг» қидирувида © AFP Photo/OS1 Claudia FrancoАвстралия ҳарбий денгиз кучлари кемаси Malaysia Airlines’нинг йўқолган «Боинг»ининг «қора қутиси» сигналларига ўхшаш янги сигналларни тутди. Бу ҳақда, Австралия мудофаа вазирлигинининг аввалги раҳбари Ангус Ҳьюстонга асосланиб, Agence France-Presseхабар бермоқда.

Айни вақтда, унинг қайд этишича, тўпланган маъумотлар тегишли хулосаларни чиқариш учун етарли эмас ва нисбатан аниқроқ баёнот билан чиқиш учун қўшимча вақт керак.
Аввалроқ, Malaysia Airlines’нинг йўқолган «Боинг»и ўзи билан алоқа узилганидан сўнг радиолокацион станцияларни қасддан четлаб ўтиб парвоз қилган бўлиши мумкинлиги ҳақида тахмин илгари сурилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Malaysia Airlines’нинг Boeing 777-200 лайнери 8 мартга ўтар кечаси радарлардан йўқолиб қолганди. Ҳозирги қадар аниқ излари топилмаган самолёт бортида 239 киши бор эди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий