Bo'lim

04.04.2014

Саудия Арабистонида дунёдаги энг баланд бино қад ростлайди

Саудия Арабистонида дунёдаги энг баланд бино қад ростлайди
27 апрель куни Саудия Арабистонида дунёдаги энг баланд бинонинг қурилиш ишлари бошланади. 
The Verge нашрининг хабарига кўра, “Қироллик минораси” номини олган ушбу бино Жидда шаҳри яқинида, Қизил денгиз соҳилида барпо этилади.

Қурилиш ишларига 1,23 миллиард доллар сарфланади. Лойиҳанинг умумий қиймати эса 20 миллиард долларни ташкил этади. Баландлиги 1 километрдан ошадиган ушбу минора 2017 йилда фойдаланишга топширилади.

Бугунги кунда Дубайдаги 828 метрлик “Бурж Халифа” минораси дунёнинг энг баланд биноси бўлиб турибди.

Manba: pressnews.uz

Комментариев нет:

Отправить комментарий