Bo'lim

08.04.2014

Апрелдаги қор ва кучли шамоллар ўрик ва гилос эгаларини деярли ҳосилсиз қолдириши мумкинлиги айтилди

Дарахт шоҳларида энди ғунчалар пайдо бўлган вақтда қор ёққан уларнинг музлаб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.
UZ24’нинг мутахассислар фикрига таяниб хабар беришича, апрелда қор ёғиши ва ҳаво ҳароратининг совиши қишлоқ хўжалиши билан шуғулланаётганлар учун баъзи ноқулайликларни келтириб чиқаради.
Айни вақтда, асосан сабзавот маҳсулотларини етиштириш билан банд бўлган фермерлар ноодатий вақтда қор ёққани ҳатто фойдали бўлиши ҳам мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Уларнинг сўзларига кўра, ушбу ҳолат тупроқ унумдорлигини ошириб, донли ва полиз экинлари ҳосилдорлигига ижобий таъсир қилади.
Интернет-нашрнинг ёзишича, сабзавотчилар ҳавонинг кескин совишидан жиддий зарар кўрмаган, бироқ аксарияти гуллаб бўлган ўрик ва гилослар дарахтларини кучли шамоллар ва қор амалда мевасиз қолдирган.
«Лекин, агар ҳаво тез орада исиб кетадиган бўлса, яхши ҳосилдан ҳам умид қилиш мумкин. Биз ҳар доим яхши ният қиламиз», – дея зангиоталик Саидали отадан иқтибос келтирмоқда UZ24.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистондан кириб келган совуқ ҳаво оқими сабаб 7 апрель, душанба куни Тошкент вилоятида, хусусан, Тошкент шаҳрида ҳавонинг кескин совиши, кучли шамоллар ва қор ёғиши кузатилди.
Тошкентдаги гуллаган дарахтнинг 1 апрелдаги кўриниши © instagram.com/fenix_reno
Гуллаган дарахтнинг 1 апрелдаги кўриниши © instagram.com/fenix_reno
Тошкентдаги гуллаган дарахтнинг 7 апрель куни, қор ёққан вақтдаги кўриниши © instagram.com/fenix_reno
Гуллаган дарахтнинг 7 апрель куни, қор ёққан вақтдаги кўриниши © instagram.com/fenix_reno

Manba: kun.uz

Комментариев нет:

Отправить комментарий