«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси томонидан 1 апрель куни Киевга томон амалга оширилиши керак бўлган рейслар бекор қилинди. Бу Ўзбекистон миллий авиакомпанияси матбуот хизматихабар бермоқда.
«Украина авиацияси раҳбарияти томонидан рухсат берилмагани муносабати билан юзага келган форс-мажор вазияти муносабати билан,
«Тошкент – Киев – Тошкент» йўналиши бўйлаб 2014 йил 1 апрель куни амалга оширилиши керак бўлган HY741/HY742 рейси бекор қилинди», – дейилади авиакомпания сайтидаги хабарда.
Авиакомпаниянинг маълум қилишича, ушбу рейслар бўйича йўловчиларнинг авиачипталарини қайта брон қилиш ёки қайтариб олиш қўшимча тўлов ва жарималарсиз амалга оширилади.
Украина томони «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Киевга парвоз қилувчи рейсига рухсат бермаганлигининг сабаби миллий авиакомпания ахборотида келтирилмаган.
Manba: kun.uz
Комментариев нет:
Отправить комментарий