Қирғизистондаги 2014 йилги умумреспублика тест имтиҳонлари икки тил – рус ва қирғиз тилларида ўтказилади. Бу ҳақда тест имтиҳонлари юзасидан 11 март куни ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда«Вечерний Бишкек»
.
Қайд этилишича, абитуриент ўзини рус ва қирғиз тилларидан қайси бирида яхши намоён эта олса, ўша тилда имтиҳон топшириши мумкин бўлади.
Нашрнинг эслатишича, 2013 йили тест имтиҳонларини ўзбек тилида ҳам ўтказиш мақсадга мувофиқлиги масаласи кўтарилган эди. Ўшанда Таълим вазирлиги ўзбек тилида 1,6 мингдан ортиқ абитуриент борлигини ҳисоблаб чиққан ва шундан сўнг тест имтиҳонлари уч тилда ташкил этилган эди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий