Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти олимлари энергияни тежовчи гелиотехник мажмуа қурилмасини ихтиро қилишди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» газетаси хабар бермоқда.
Сабзавот омбори ҳамда иссиқхонадан таркиб топган ушбу қурилма боғдорчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари ва соҳада фаолият кўрсатаётган хусусий корхоналар учун мўлжалланган
. Лойиҳа муаллифи, техника фанлари номзоди Ғулом Узоқовнинг сўзларига кўра, кўп йиллик изланишлар натижасида муқобил энергия асосида ишлайдиган «Сабзавот омбори — гелиоиссиқхона» бирлашган қўшма иншоот тизими ишлаб чиқилди.
«Унинг шу турдаги мажмуалардан афзаллиги шундаки, иссиқхонани қишки мавсумда иситиш учун кетадиган энергия сарфи 35-40 фоиз қуёш энергияси, 40 фоиз сабзавот омборидан олинадиган иссиқликдан қопланади. Яъни сабзавот омборини совитиш эвазига ажраладиган физик иссиқликдан ҳам самарали фойдаланилади. Натижада ўртача 200 куб метр ҳажмдаги иссиқхонада мавсум давомида 5-6 минг кубометр табиий газни тежаш имконияти яратилади», – дейди олим.
«Халқ сўзи»нинг ёзишича, лойиҳа дастлабки тажриба синовидан муваффақиятли ўтди ва ишлаб чиқаришга тавсия этилган. Қачондан бошлаб ишлаб чиқарилиши ҳақида хабарда батафсил маълумот берилмаган.
Комментариев нет:
Отправить комментарий