
Малайзия ҳарбий кемаси ва АҚШ ҳарбий вертолёти йўқолган «Боинг» қидирувида © AFP Photo/OS1 Claudia Franco
Ҳинд океанида Malaysia Airlines’нинг йўқолган Boeing 777-200 самолётига тегишли бўлиши мумкин бўлган 122 объект топилди. Бу ҳақда «Интерфакс» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Объектлар Франция сунъий йўлдоши томонидан Австралиянинг Перт шаҳри қирғоқларидан тахминан 2,5 минг километр узоқликда топилган. Малайзия мудофаа вазири ва транспорт вазири вазифасини бажарувчи Ҳишамуддин Ҳусайннинг сўзларига кўра, объектлардан баъзиларининг узунлиги 20 метрдан ҳам ошади.
26 март, чоршанба куни АҚШ, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Австралия ва Янги Зеландиянинг жами 12 самолёти ва 2 кемаси Австралиянинг ғарбий қирғоқлари яқинида йўқолган лайнер қолдиқларини излаш ишларини қайтадан бошлаган.
24 март куни Малайзия бош вазири Нажиб Тун Раззоқ Malaysia Airlines’нинг 8 мартга ўтар кечаси йўқолган «Боинг»и Ҳинд океанига қулагани ва самолётнинг бирорта йўловчиси, катта эҳтимол билан, омон қолмаганини маълум қилганди. Самолёт бортида жами 239 киши бўлган.
Manba: kun.uz
Комментариев нет:
Отправить комментарий