
Хабарда айтилишича, спортчи Оқ уйдаги тадбирга таклиф қилинган. Телевизор орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилаётган маросим чоғида у Барак Обамадан биргаликда сельфи (ўз-ўзини расмга тушириш) олишни таклиф қилган.
Девид Ортис томонидан Twitter’га жойланган ушбу сельфини ўша заҳотиёқ Samsung ўзининг 5 миллион мухлисларига «ретвит» қилган.
Кейинроқ ушбу «реклама»нинг тасодиф бўлмагани ойдинлашди. Маълум бўлишича, бейсболчи Оқ уйга ташрифидан бир кун аввал Samsung билан битим тузиб, компаниядан Galaxy Note 3 ва у орқали сельфи олиш ҳақидаги кўрсатмаларни қабул қилган.
Оқ уй матбуот котиби айни пайтда ушбу ҳодиса устида суриштирув олиб борилаётганини маълум қилди. «Президент сурати реклама мақсадида ишлатилиши тақиқланади», — деди у.
Комментариев нет:
Отправить комментарий