Bo'lim

02.04.2014

Тошкентда NEXT кўнгилочар савдо маркази ишга тушди(фото)

Бугун шанба, дам олиш куни, бекор уйда ўтирмай NEXT савдо марказининг очилиш маросимига бордим, ҳамма ёқни обдон айланиб кўздан кечириб чиқдим ва бир нечта суратлар олдим. Марказ ҳақида хабарингиз бўлса керак, асли NEXT бир неча ой аввал очилиши керак эди, ўшанда маълум сабабларга кўра очилиш маросими қолдирилган.
DSC_0417
DSC_0344
DSC_0395
Марказ 4 қаватдан иборат бўлиб, биринчи қаватда TREND супермаркети жойлашган, афсус маркетни суратга олаётганимда маъсул шахс олдимга келиб, суратга олиш мумкин эмаслигини билдирди. Шунингдек ушбу қаватда Art-House дўконлари жойлашган, дўкондаги маҳсулотлар асосан совға салом учун мўлжалланган. Бундан ташқари биринчи қаватда турли ҳилдаги совун маҳсулотлари билан савдо қилувчи SEZAM дўкони жойлашган.
DSC_0390

DSC_0406
DSC_0412
DSC_0411
Иккинчи қаватда ёш болалар, аёллар ва эркаклар учун мўлжалланган кийим-кечак маҳсулотлари жойлашган.
DSC_0363
Учинчи қават ҳали ишга тушмаган.

Тўртинчи қаватда болалар учун COSMOPORT ўйин майдони, 5D кинотеатири ҳамдаShukran, Chaykhana food, Vanilla sky, El Rancho, Fresh bar, New World Food, CFC, American Pizza номлари остида овқатланиш жойлари ташкил этилган.
DSC_0374
DSC_0368
DSC_0386
DSC_0387
DSC_0389
DSC_0368
DSC_0371
DSC_0385
DSC_0402
Лифт
DSC_0340
Очилиш маросими муносабати билан марказ ҳовлисида концерт дастури ташкил этилди, концертда Нилуфар Усмонова, Божалар, Зиёда, Озодбек Назарбеков ва Комеди.уз иштирок этиши режалаштирилган экан.
DSC_0353
DSC_0422
DSC_0427
Хуллас шунақа гаплар. Умуман олганда марказ менга ёқди, очиғи камчиликлари ҳам бўлса керак, фақат мен бунга эътибор қаратмадим, балки бошқа сафар айнан нарх-наво ва камчиликлар ҳақида алоҳида блогпост ёзарман.

Manba: muallif.livejournal.com

Комментариев нет:

Отправить комментарий