Bo'lim

03.04.2014

Симли телефон тармоғига бепул уланиш акцияси муддати узайди

Симли телефон тармоғига бепул уланиш акцияси муддати узайди
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси қайд этилган мутлоқ алоқа хизматларидан фойдаланишга жисмоний шахсларни жалб этиш бўйича телефон тармоғига улашдаги тўловни бекор қилиш йўли билан навбатдаги акцияни давом эттирмоқда. Акция 30 сентябрга қадар узайтирилди.

Акция амал қилиши даврида «Телекоммуникация универсал хизматларининг энг кам тарифлари даражаси» 125-1/1 сонли прейскуранти 3-моддаси 1 ва 5 бўлимларида, шунингдек, «Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация телефон хизматларини кўрсатиш қоидалари» 78-моддасида ўрнатилган тартибда симли абонентлик линияси бўйича аҳоли учун телефон тармоғига уланиш тўловсиз амалга оширилади.

Шу тариқа, акция даври мобайнида асосий телефон аппаратини симли абонентлик линияси бўйича телефон тармоғига уланиши (бир фойдаланувчига оператор томонидан бир рақам ажратилишида) телефонлаштирилган ва телефонлаштирилмаган биноларда бепул тақдим этилади.

Телефон тармоғига уланишни тақдим этиш билан боғлиқ бошқа хизматларга акция тааллуқли эмас.

Manba: pressnews.uz

Комментариев нет:

Отправить комментарий