
Daryo.Uz’нинг ёзишича, Adidas бу маҳсулотини «бразука» дебномлаган. Чемпионатнинг стандарт тўплари ҳам шундай номланади.
Фирма ўзининг Youtube-каналида бу тўпнинг дунё бўйлаб саёҳати акс эттирилган видеолавҳани жойлаштирмоқда. Шунингдек,@brazuca’ни Twitter’да ҳам кузатиб бориш мумкин. 7 апрелдан бошлаб ишлаб чиқарувчининг сайтида 360º кўринишдаги фотосуратларни томоша қилиш ва совринли ўйинларда иштирок этиш мумкин бўлади.
Бу Adidas’нинг маркетинг иши бўлиб қоладими ёки ўйиннинг бир қисмига айланадими – буниси ҳозирча номаълум. Аммо футбол тўпидаги камера орқали олинган маълумотлар айрим баҳсли масалаларни ҳал этишга ёрдам бериши кутилмоқда.
Комментариев нет:
Отправить комментарий