Malaysia Airlines авиакомпаниясига тегишли йўқолган Boeing 777-200ER лайнери Ҳинд океанида ҳалокатга учраган. Бу ҳақда, Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, Малайзия бош вазири Нажиб Тун Раззоқ 24 март, душанба куни бўлиб ўтган махсус матбуот анжуманида маълум қилган.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, самолёт Ҳинд океанининг жанубий қисмида ҳалокатга учраган. Тахминларга кўра, йўловчилар ва экипаж аъзоларидан ҳеч бири омон қолмаган. Нажиб Тун Раззоқнинг қўшимча қилишича, қурбонларнинг оила аъзоларига бу ҳақда ахборот берилган.
«Боинг» жанубий коридор бўйлаб учган ва унинг сўнгги парвоз нуқтаси сифатида Австралиянинг Перт шаҳридан ғарбга томон, Ҳинд океанининг марказий қисми белгиланди», – деди Малайзия ҳукумати раҳбари.
Аввалроқ, Австралия қидирув гуруҳи Ҳиндик океанида йўқолган «Боинг»нинг қолдиқлари бўлиши мумкин бўлган икки объектни топган ва бу ҳақда Малайзия бош вазирига ахборот берган эди.
«Куала-Лумпур – Пекин» рейсини амалга ошираётган Boeing 777-200 самолёти 8 мартга ўтар кечаси Жанубий Хитой денгизи устидан учиб ўтаётган вақтда радардан йўқолиб қолган. Кема бортида 239 киши бўлган.
Manba: kun.uz
Комментариев нет:
Отправить комментарий