Украина Вазирлар маҳкамаси мамлакатда бойлик учун солиқ жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Парламентда сўзга чиққан бош вазир Арсений Яценюк маълум қилди, деб ёзади Daryo.Uz.
«Ҳукумат бойлар учун солиқ жорий этиш лозим деб ҳисоблайди», – дейди Яценюк.
У гап «фуқароларнинг даромадларига тобора ўсиб борувчи шкала киритиш» ҳақида кетаётганини билдирган.
«Кимнинг даромади 300 минг гривна (27 минг доллардан кўпроқ)дан ортиқ бўлса, у 20 фоиз миқдорида солиқ тўлайди, 500 минг гривна (45 минг доллардан кўпроқ)дан ортиқ даромад кўрувчилар эса – 25 фоиз», – дея таъкидлади бош вазир.
Яценюкнинг маълум қилишича, Украинанинг 300 мингга яқин фуқароси бу солиққа тортилади. «Бу 300 минг кишининг бойлиги Украина молиявий активларининг 60 фоизига тенгдир, – дейди у. – Шу боис, мамлакатда ижтимоий тенглик даври келганлигини қолган фуқаролар ҳис этишлари учун бадавлат украинларнинг 1,7 фоизи солиқ тўлашлари лозим».
Эслатиб ўтамиз, 2012 йили Франция ҳукумати «бойлик учун солиқ»ни 75 фоизга оширишга қарор қилганида, машҳур актёр Жерар Депардье аччиқланиб, бу мамлакат фуқаролигидан воз кечишини маълум қилган, кейинчалик унга Россия фуқаролиги берилган.
Комментариев нет:
Отправить комментарий